Тошкентда жарима қўлланилган спа салони фаолиятини давом эттираётгани аниқланди — видео

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 2 декабрь, чоршанба куни жарима қўлланилган спа салонининг қайта фаолият юритаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалининг «Bu kun» дастурида хабар берилди.

Кадр: Видео

Маълум қилинишича, Ички ишлар бўлимига Яшнобод туманида спа салони ҳақида хабар келиб тушган. Унга асосан кўрсатилган манзилга етиб борилганда масканда бир неча хотин-қизлар мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги маълум бўлган.

Таъкидланишича, ушбу салон мутасаддилари олдин ҳам огоҳлантирилган. Қонуний чора кўриш учун ваколатли органларга баённомалар тақдим этилган. Шунингдек, чора кўрилиб, жарима жазоси қўлланилган. Шундай бўлишига қарамасдан масканда мижозлар қабул қилинган.

Амалдаги тартибга бўйсунмасдан фаолият олиб борган муассаса мутасаддилари ва массаж, спа хизмати кўрсатаётган аёллар тегишли тартибда расмийлаштириш учун Ички ишлар бўлимига олиб борилган.

Аввалроқ Бухорода яширин сауна ва массажхоналарнинг 30 дан ортиқ мижозлари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар