Бухорода яширин сауна ва массажхоналарнинг 30 дан ортиқ мижозлари аниқланди

Бухоро шаҳри ва туманида 31 октябрь куни тунги кўнгилочар ва умумий овқатланиш манзиллари бўйлаб тезкор назорат тадбирлари ўтказилганда карантин талабларига зид равишда ноқонуний сауна, массаж ва чилимхона хизматлари йўлга қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятда ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 31 октябрь куни тунги вақтда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими масъул ходимлари томонидан Бухоро шаҳри бўйлаб навбатдаги тезкор назорат тадбирлари олиб борилган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Шу ўринда, Бухоро туман Шехонча маҳалласи Шехонча қишлоғида яшовчи 56 ёшли А.Э.га тегишли бўлган тумандаги «Тулпор» номли сауна, Бухоро шаҳрида яшовчи Ш.Т.нинг ижара асосида фойланиб келаётган, Бухоро туман Гулшанобод маҳалла фуқаролар йиғини Бекжоги кўчасида жойлашаган «Космос» номли кафесининг тунги вақтда фаолият юритаётганлиги, мижозларга рухсати бўлмаган аёллар томонидан массаж хизмати кўрсатилаётганлиги аниқланган. Шунингдек, Хоразм вилоятида яшовчи 22 нафар фуқаронинг қарантин талабларига зид равишда бир стол атрофида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда жанжал кўтарганлиги сабабли профилактика инспекторини ҳолат жойига чакиртирилиб, фуқароларни наркологик диспансери кўригидан ўтказиш чоралари курилган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Шунингдек, Бухоро шаҳар Муҳаммад Иқбол кўчасидаги «Ипотека банк» биносининг орқа томонида жойлашган «Абрикос» номли оилавий корхонада бир неча бор огоҳлантирилишларга қарамасдан, карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, сауна ташкил қилинганлиги аниқланган.

Бухоро шаҳар Пиридасткир кўчасида жойлашган «Сейфул» кафесида чилимхона ташкил қилиб, карантин талабларига зид равишда мижозларга хизмат кўрсатиб келинаётганли, қолаверса, олиб борилган суриштирувлар натижасида мазкур кафеда 2007 йилда туғилган вояга етмаган С.Р. ҳам борлиги аниқланган.

Аввалроқ Бухоро шаҳрида яширин сауна ва массажхоналарнинг 15 дан ортиқ мижозлари аниқлангани маълум қилинганди.

Кейинчалик эса Наманганда ОИТСга чалинган фоҳиша огоҳлантиришларга қарамай, 6 нафар эркак билан алоқада бўлгани аниқлангани ҳамда Қўқонда уйида фоҳишахона ташкил қилган шахс ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар