Самарқандда аукционга қўйилган илк «чиройли рақам» ярим миллиард сўмга баҳоланди

Самарқанд вилояти учун 14 декабрь куни аукцион сотувга чиқарилган исталган ҳарф комбинациясидаги илк авторақам 4 январь кунига қадар 556 миллион 385 минг сўмга чиқди.

Скрин: «Avtoraqam.uzex.uz»

Ижтимоий тармоқларда ушбу рақам аллақачон сотилгани ҳақида хабар тарқалди. Маълумотларга кўра, «30 Z 777 ZZ» авторақами тақилган «Malibu» Самарқанд кўчаларида ҳаракатланмоқда.

Фото: Telegram

Кейинчалик Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди. Маълум бўлишича, ҳозирда ушбу давлат рақам белгиси вилоят ИИБ ЙҲХБ иҳтиёрида сақланмоқда.

«Malibu» русумли машинадаги рақам фотошоп дастури орқали қўйилган. Ушбу рақам аукцион орқали сотиб олган фуқарога тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Фото: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, «Avtoraqam» сайтида ушбу аукционнинг тугаш муддати 4 январь соат 14:50 этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, авторақамлар онлайн аукционида исталган ҳарф комбинациясидаги илк авторақам «30 Z 777 ZZ» 14 декабрь куни Самарқанд вилояти учун сотувга чиқарилган. Мазкур давлат рақамининг бошланғич нархи 111 миллион 500 минг этиб белгиланган. 4 январь ҳолатига эса унинг нархи ярим миллиард сўмдан ошган.