АҚШ Конгресси Навалний туфайли Россия мансабдорларига қарши санкциялар лойиҳасини тақдим этди

АҚШ Конгресси Навалний туфайли Россия расмийларига қарши санкциялар лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда «Медуза» хабар берди.

Фото: securityLab.ru

Хабарга кўра, Демократик ва Республикачилар партияларидан бир гуруҳ АҚШ сенаторлари АҚШ Конгрессига қонун лойиҳасини тақдим этди. Россиянинг мансабдор шахсларига қарши «зарарли фаолият учун» санкцияларни қўллашни назарда тутади.

Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳаси халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш, шу жумладан, оппозиция лидери ва коррупцияга қарши кураш фаоллари Алексей Навалнийнинг заҳарланиши ва қамоққа олинишида иштирок этган Россия расмийларига қарши мақсадли санкцияларни назарда тутган.

Шу билан бирга, таклиф этилаётган қонун лойиҳаси 2020 йил сентябр ойида Конгрессга киритилган шу каби қонун лойиҳасининг аксарият қоидаларини такрорлайди.

Аввалроқ, Хитой ҳеч қачон АҚШнинг дунёдаги мавқеига қарши чиқмоқчи эмаслигини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.