«Мен у билан режалар хақида гаплашаётганимда баъзан қўрқаман» – Лукашенко Мирзиёев ва унинг ислоҳотлари тўғрисида

4 февраль куни Александр Лукашенко Ўзбекистоннинг Беларусдаги фавқулодда элчиси Носиржон Юсупов билан унинг дипломатик ваколатхонаси тугаши муносабати билан учрашди. Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Sputnik Узбекистан

«Бизга жуда яқин, дўстона мамлакатнинг элчиси сифатида қилган барча ишларингиз учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзаро муносабатларни ривожлантиришда сезиларли ютуқлар биринчи навбатда менинг дўстим Шавкат Миромонович билан боғлиқ. Мен у билан Ўзбекистоннинг режалари тўғрисида гаплашишни бошлаганимда баъзида ҳатто қўрқаман – у ҳамма нарсани ўз зиммасига олгани бунчалик қийин эмасмикин? Аммо ҳозирча барчаси яхши. Эҳтимол, натижалар унчалик тез бўлмайди, чунки дунё шиддатли ва рақобатбардош. Айниқса, пандемия ва бошқа ҳодисалар пайтида. Бу ўз тараққиёти ва мустақиллигини шакллантиришнинг оғир даврини бошидан кечирган Ўзбекистонда ҳам ўз аксини қўрсатмасдан қолмайди», – деди Александр Лукашенко.

Шу ўринда Нодиржон Юсупов Лукашенко фикрига кўшимча қилиб, Александр Лукашенко Ўзбекистондаги вазият ва ушбу мамлакат тараққиётининг ҳозирги босқичидаги мураккаб муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон раҳбарининг роли тўғрисида жуда яхши таъриф берганлигини таъкидлади.

«Мени Беларусдаги элчи лавозимига таклиф қилишганида, бир томондан ҳаяжон бор эди, бошқа томондан, ўз давлатимнинг Беларусь каби ажойиб мамлакатда вакили бўлишни катта ишонч ва шараф деб баҳоладим», – деди дипломат.

Янгиликлар