Самарқандда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Самарқандда ички ишлар ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 2021 йил 2 февраль куни Қўшработ тумани Бойтуп маҳалласи Солпи қишлоғида яшовчи А.Б. тезкор тадбирга жалб қилинган Х. исмли шахсга 6 дона «НГМК САЯНИТ-П 36 мм» номли портловчи моддани 1 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Натижада, фуқаро унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериб, жиноят иши қўзғатмаслик, жиноий жавобгарликка тортилмаслик эвазига ИИБ ходимига пора тариқасида 2 минг АҚШ доллари таклиф қилган.

Ички ишлар ходими фуқарога бир неча марта пора бериш жиноят эканлигини тушунтирса-да, А.Б. кейинроқ пулни келтиришини айтган. Ҳолат юзасидан ИИБ ходими бошқарма бошлиғига билдирги билан мурожаат қилган.

Унга асосан, 2021 йил 3 февраль куни ИИВ ЎХБ Самарқанд вилоят бўлими ходимлари ва Қўшработ тумани прокуратураси томонидан тезкор тадбир ўтказиади. Натижада, А.Б. ички ишлар ходимининг хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бераётган вақтида ушланди.

Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар