Андижонда 5 август куни ҳаво ҳарорати 37 даражага кўтарилади
«Ўзгидромет» 5 август, чоршанба куни Андижон вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Фото: «ЎзA»
Маълум қилинишича, шу куни Андижонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 иссиқ даража бўлади.