Ўзбекистонда яна 249 киши коронавирусга чалинди. Мамлакатда касалланганлар сони 26 500 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2020 йил 4 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 249 кишига ортиб, 26 550 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланган беморларнинг

  • 126 нафари Тошкент вилояти;
  • 79 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 14 нафари Хоразм вилоятида;
  • 14 нафари Навоий вилоятида;
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 5 нафари Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Хозирда республикада 17 262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. 9127 нафар беморга эса шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 41 ва 80 ёшли беморлар вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусни даволашда ишлатилаётган «Гидроксихлорохин» дорисининг ўлим хавфини ошириши тан олингани маълум қилинган.

Янгиликлар