Наманганда яна 10 киши коронавирусга чалинди

Наманган вилоятида 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 кишига ошиб, 925 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 872 нафар бемор соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 48 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 903 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 40 176 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2391 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар