Ўзбекистон 20 фоиз аҳолига етадиган миқдорда вакцина олиш бўйича шартномага эга бўлади
AОКA ҳузуридаги штабда 4 сентябрь куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Aбдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
Шунингдек, Барно Aбдусаматова коронавирус инфекциясига қарши вакцина бўйича қандай ишлар олиб борилаётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонга Хитойда ишлаб чиқарилган учта вакцинанинг учинчи босқич клиник синовини ҳамкорликда ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушган.
Bакцинани етказиш, кўнгиллиларнинг тиббий ва лабораториявий текшируви, шунингдек, тадқиқот билан боғлиқ бошқа харажатлар ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан қопланади.
Қайд этилишича, барча мамлакат ҳукуматларини COVID-19 пандемиясига глобал ёндашиш мақсадида ЖССТ, GAVI (Bакцина ва иммунизация бўйича глобал алянс), шунингдек, SEPI (Эпидемияга тайёргарликни таъминлаш соҳасидаги инновациялар Коалисия) COVID-19 га қарши вакцина маълумотларининг ҳамма кўришини таъминлаш механизми бўйича маслаҳатлашувда иштирок этиш учун таклиф қилишди.
Bакцина муваффақиятли ишлаб чиқарилганда COVAX–механизмида иштирок этган давлат ҳукуматлари, жумладан, Ўзбекистон ҳам 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли миқдорда вакцина олиш бўйича кафолатланган шартномага эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус касаллари сони камайганига қарамай, нега ҳали ҳам чет элдан шифокорлар таклиф этилаётгани сабаби айтилгани ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг нега уйда даволанаётганига изоҳ берилгани ҳақда хабар қилинганди.