Ўзбекистонда коронавирус касаллари сони камайганига қарамай, нега ҳали ҳам чет элдан шифокорлар таклиф этилаётгани сабаби айтилди

AОКA ҳузуридаги штабда 22 август куни бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Aбдусаматова COVID-19 инфекцияси борасида аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарди.

Кадр: YouTube

Жумладан мутахассис ҳар куни ОAВда касалланганлар сони камаяётгани, тузалаётганлар сони кўпайиб бораётгани айтилса-да, чет давлатлардан шифокорлар таклиф қилинaтёгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Вируснинг янги қирралари ҳамда янги даволаш усуллари устида мунтазам иш олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга келиб, касаллар сони, унинг кечиши ўзгариб бораётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳам мос равишда ўзгараётганлиги сабабли жараёнлар ҳам ўзгариб бориши табиий. Ҳар бир давлат тавсияларни маҳаллий шароитларга мослашган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда уни тўлдириши ёки ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ривожланган мамлакатларнинг малакали мутахассислари билан мунтазам тажриба алмашиниб туриш ҳозирги кун талаби ҳисобланади», — дейди Барно Aбдусаматова.

Эслатиб ўтамиз, Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг нега уйда даволанаётганига изоҳ берилгани, резина қўлқоплар коронавирусдан ҳимояланишда самарасиз экани маълум қилингани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар