Резина қўлқоплар коронавирусдан ҳимояланишда самарасиз экани маълум қилинди
AОКAда 16 август куни Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
Маълум қилинишича, COVID-19 инфекциясидан резинали қўлқоплар ёрдамида ҳимояланиш самара бермайди.
«Тўлиқ химояланиш учун сиз қўлингизни антисептик воситалардан фойдаланиб тозаласангиз, мақсадга мувофиқ. Чунки COVID-19 инфекцияси резинали қўлқопларни зарарлаши мумкин, бу холат орқали сиз юзингизга инфекцияни юқтириб олиш хафини туғдиради», — деди Шуҳрат Боймуродов.
Aввалроқ коронавирусдан уйда даволанаётган беморларга шифокорлар телефон орқали маслаҳат бериши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик ҳимоя чораларига амал қилинмаса, Ўзбекистонда карантин такроран кучга киритилиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Шунингдек, ЖССТ она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлигини аниқлаганди.