Қирғизистонда ўтган бир суткада 64, Қозоғистонда эса 89 киши коронавирусга чалинди

Қозоғистонда 4 сентябрь Тошкент вақти билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 106 121 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 98 585 нафари тўлиқ соғайган, 1588 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир суткада 89 киши касалликка чалинган.

Фото: «Nur.kz»

Aввалроқ Нур-Султон шаҳрида 6 сентябрь куни автобуслар ҳаракати тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, якшанба куни шаҳардаги барча автобуслар автотураргоҳлар дезинфекция қилинади.

Қирғизистон

Қирғизистонда 4 сентябрь Тошкент вақти билан соат 15:30 ҳолатига кўра, 44 199 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 39 389 нафари соғайиб, 1060 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 3902 киши коронавирусдан даволанмоқда. Маълумотларга қараганда, Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан касалланганлар сони 64 кишига кўпайган.

Фото: «Kloop»

Aввалроқ Қирғизистонда сўнгги бир суткада тўққизта ҳам тиббиёт ходими COVID-19 юқтириб олмагани хабар қилинганди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда жами 3130 нафар шифокор коронавирусга чалинган.

Тожикистон

Тожикистонда 4 сентябрь Тошкент вақти билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 8690 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 7482 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 69 нафари вафот этган. Ҳозирда 1139 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.

Фото: «Asia-plus»

Aввалроқ «Somon Air» авиакомпанияси 9 сентябр куни Деҳли шаҳрига чартер рейс ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, самолёт бортига киритиладиган йўловчилардан COVID-19 (ПЗР) аниқланмагани тўғрисида маълумотнома сўралади.

Туркманистон

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Aйни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Aввалроқ Германиядан бир гуруҳ шифокорлар Туркманистонга учиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Маълумотларга кўра, самолёт бортида 5 нафар шифокор бор. Aммо уларнинг қандай мақсадда мамлакатга келаётгани маълум эмас.

Россия

Россияда 4 сентябрь Тошкент вақти билан соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 015 105 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда AҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 832 747 нафари соғайган, 17 649 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 5110 та янги ҳолат аниқланган.

Фото: «Reuters»

«Интерфакс» нашрига кўра, Москва шаҳридаги касалхоналарида 6000 мингта ётоқ қолган. Уларнинг ҳаммаси ҳам коронавирус касаллари билан тўлмаган.

Янгиликлар