Самарқандда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди

Самарқанд вилоятида 4 сентябрь куни коронавирусга чалинган 14 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1745 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1638 нафари (94 фоиз) касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 102 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 89 нафар, Тошкент вилоятида 81 нафар, Наманган вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Қорақалпоғистонда 1 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 4 сентябр соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 998 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 40 392 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2268 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар