Тошкентда яна 11 та радар ўрнатилди
Бугун, 4 сентябрь куни Тошкент вилоятининг 11 та манзилида янги радарлар фаолият бошлади.
Келтирилишича, вилоятда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда мобиль радарлар ўрнатилган:
- Юқоричирчиқ тумани «Тоштўғизоқ» аҳоли яшаш жойи;
- Юқоричирчиқ тумани «Истиқлол» аҳоли яшаш жойи;
- Юқоричирчиқ тумани «Сергели» аҳоли яшаш жойи;
- Юқоричирчиқ тумани «Жаувқошти» аҳоли яшаш жойи;
- Оҳангарон тумани «Қаирма» аҳоли яшаш жойи;
- Оҳангарон тумани «Увак» аҳоли яшаш жойи;
- Оҳангарон тумани «Ойбулоқ» аҳоли яшаш жойи;
- Янгийўл тумани «Мирзо Улуғбек» аҳоли яшаш жойи;
- Янгийўл тумани «Жунариқ» аҳоли яшаш жойи;
- Бўка тумани Бўка шаҳри;
- Ангрен шаҳри.
Ушбу ҳудудларда чекланган тезлик миқдори 70 км/соат қилиб белгиланган. Фақатгина Бўка ва Ангрен туманларида ушбу миқдор 60 км/соат билан чекланган.