Ромитан туман ҳокими кам таъминланган оилага кир ювиш машинасини топширди (фото)

Бухоро вилояти Ромитан туманида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, муҳтож оилаларга ижтимоий, моддий-маънавий ёрдам бериш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Ромитан туман «Қаҳрамон» маҳалласида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, муҳтож оилаларга ижтимоий, моддий-маънавий ёрдам бериш мақсадида туман ҳокими Хуршид Тоҳиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари фуқаро Неъмат Раззоқов хонадонига ташриф буюрди. Ташриф чоғида туман ҳокими ташаббуси билан ушбу хонадонга оила учун зарур бўлган кир ювиш машинаси берилди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўрсатилган ёрдам учун фуқаро Неъмат Раззоқов туман раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Тошлоқда Хайрулло Бозоров пахта теримчиларига эсдалик совғалари топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар