Улуғнор туман ҳокими қабулида 6 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди

Андижон вилояти Улуғнор туман ҳокими қабулида 6 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 3 октябрь, шанба куни туман ҳокими Дониёр Махсудов иштирокида 1-сектор ҳудудида яшайдиган фуқароларнинг сайёр қабули ташкил этилган.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, қабулда 6 нафар фуқаронинг муаммолари тингланган. Мурожаатларнинг 3 ҳолатида фуқароларга очиқ танлов шартлари асосида ер бериш масаласи соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқилиб, мазкур фуқароларга бандлик ва танлов шартлари тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилган.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, 1 та мурожаатда фуқаронинг соғлигини тиклаш масаласи кўриб чиқилиб, Тиббиёт бирлашмасига йўналтирилган ҳамда 1 та ҳолатда фуқарога ҳомийлик ёрдами кўрсатиш масаласи кўриб чиқилган.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбиркорликни ривожлантириш масаласи бўйича бир нафар ЯТТнинг масаласи туман ДСИ бошлиғи иштирокида кўриб чиқилиб, мавжуд масалани ҳал этиш учун туман ДСИга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилган.

Аввалроқ Андижон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда уйи йўқ фуқарога уй берилиши ҳамда Марҳаматда вилоят прокурори сайёр қабулида 19 нафар ёшнинг мурожаати қаноатлантирилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Пахтаобод тумани ҳокими 10 нафар теримчига эсдалик совғалари топширгани ҳамда Жалақудуқ тумани ҳокими ўзига йўлланган мурожаатда айтилган жойларни бориб ўргангани маълум қилинди.

Янгиликлар