Жалақудуқ тумани ҳокими ўзига йўлланган мурожаатда айтилган жойларни бориб ўрганди (фото)

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими Ҳикматулло Латипов 2 октябрь куни туман прокурори билан «Бозорбоши» ҳамда «Бузрукхонтўра» маҳаллаларидан келиб тушган мурожаатга асосан жойни бориб ўрганди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, «Бозорбоши» маҳалласи Таъзим кўчасида уйларга шикаст етказаётган ариқ суви масаласи, «Бузрукхонтўра» маҳалласи Андижон кўчасида яшовчи фуқаронинг уйи ёнган ҳолати, шу маҳалланинг Қорадарё кўчасида яшовчи оилага амалий ёрдам кўрсатиш ҳолатлари тўлиқ ўрганилган. Натижада ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда ўз ечимини топиши белгиланиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилган.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари, туман раҳбари давлат шерикчилик асосида қурилаётган маҳалла фуқаролар йиғини иш жараёни билан танишган. Шунингдек, «Иззатилло ери саховати» фермер хўжалигида бўлиб, юзага келаётган муаммоли вазиятлар бўйича суҳбатлашган.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Қўқон шаҳар ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олгани, Булоқбошидаги маҳаллада аҳоли мурожаатидан сўнг хожатхоналарни таъмирлаш ишлари бошлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар