Қўқон шаҳар ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокими шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг муаммолари билан танишган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов шаҳарнинг «Толзор -3» маҳалласи ҳудудидаги оилавий ётоқхонада истиқомат қиладиган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида шаҳарга ташриф буюрган.
Учрашувда шаҳар ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, мутасадди ташкилотларга кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берган.
Aввалроқ Наманган вилоят ҳокими Норин туманидаги пахта теримчиларига совғалар топширгани ҳақида хабар берилганди.