Наманган туманида вилоят ҳокими нуроний ва фахрийлар билан учрашди (фото)
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов Наманган туманидаги «Миришкор» маҳалласида нуроний ва фахрийлар билан учрашди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, нуроний ва фахрийлар билан учрашувда ҳол-аҳвол сўралиб, хирмонга барака тиланди. Тумандаги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашилди.
Қуръон тиловат қилиниб, ўзбекона удумларга мувофиқ жонлиқ сўйилди.
Маълумот учун, Шавкат Абдураззақов 2015—2017 йилларда Наманган тумани ҳокими бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норинда бошпанасиз аёл иш ва уй билан таъминлангани ва Наманган вилоят ҳокими Норин туманидаги пахта теримчиларига совғалар топширгани хабар қилинганди.