Булоқбошидаги маҳаллада аҳоли мурожаатидан сўнг ҳожатхоналарни таъмирлаш ишлари бошланди (фото)
Aндижон вилояти Булоқбоши туманидаги кўп қаватли уйларнинг ҳожатхонаси эскирганлиги сабаб фуқаролардан мурожаат тушган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Булоқбоши тумани «Саноат» маҳалласининг Сўлим кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролардан ҳожатхона эскирганлиги учун таъмирлаб беришни сўраб туман ҳокими Ўткирбек Маъмуровга мурожаат қилган. Туман ҳокими бошчилигида мутасаддилар таркиби томонидан вазият ўрганилиб, 2 та янги ҳожатхона қуриш бўйича топшириқлар берилди ва ҳожатхонанинг қурилиш ишлари бошланди.
Шунингдек, уйлар атрофига қурилган болалар майдончаси таъмирталаб бўлганлиги учун майдончани таъмирлаш ишлари ҳам бошланди.
Aввалроқ Марғилонда ёрилган қувур таъмирланиб, 740 та хонадонда табиий газ таъминоти қайта тиклангани ҳақида хабар берилганди.