Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 65 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 65 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «Sky News»

Тошкент вақти билан соат 15:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 65 621 075 кишига етган. Беморларнинг 1 513 793 нафари вафот этган, 45 457 386 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 3 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 18 643 896 киши касалликдан даволанмоқда.

Скрин: «Worldometer»

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 14 535 196 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 9 571 780 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 6 487 516 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 3 декабрь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 592 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2120 нафар бемордан 174 нафари оғир, 38 нафари эса ўта оғир аҳволда. Ҳозирда касалликдан соғайганлар жами 70 534 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.

Янгиликлар