Ўзбекистонда айрим судьялар пенсия олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади

Ўзбекистонда судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳукумат қарорига кўра, судьялик лавозимида пенсия олиш ҳуқуқини таъминлашда судьянинг пенсия ёшига қадар бенуқсон обрў-эътибор билан фаолият кўрсатиши асосий мезон ҳисобланишини инобатга олиб, судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, судьялик пенсиясини олиш ҳуқуқи истисно этилади.

Яъни, судьялар қуйидаги ҳолларда ваколати муддатидан олдин тугатилганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмайди:

  • судьянинг қасамёдини бузганда;
  • тегишли судьялар малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судьялик лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда;
  • Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан ёки уни йўқотганда;
  • судья томонидан тегишли судьялар малака ҳайъатининг қарори билан судьяга ваколатларини тугатиш тарзидаги интизомий жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлган ҳаракатлар содир этилганда.

Судьянинг амалдаги ваколат муддати тугамасдан навбатдаги муддатга сайланган ёки тайинланган тақдирда, судьялик истисно тариқасида, 6 ойгача бўлган муддат судьялик лавозимидаги иш стажига қўшилади.

Пенсионер вафот этган уч ой учун охиригачаолинмай қолган пенсия суммаси шу ой учун тўлиқ тўланади. Бунга қадар ушбу ойнинг пенсияси унинг вафотигача бўлган кунлар учун тўланган.