ТММ агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини намойишларда қатнашмасликка чақирди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини намойишларда иштирок этмасликни сўради.

Фото: bbs.com

Хабарга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўраган.

Маълумотларга кўра, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

Янгиликлар