Алексей Навалнийни даволаган шифокор вафот этди

Навалнийни заҳарланишдан кейин даволаган шифокор Сергей Максимишин 55 ёшида вафот этди.

Фото: ria.ru

Британия газетасида таъкидланишича, шифокор «қон босими ошиб» кетганидан кейин «тўсатдан» вафот этган. Журналистлар Максимишиннинг ҳамкасби Мария Морозова билан боғланган, у врачнинг ўлими ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлганини айтган.

«Қандайдир махсус сабабларга эга эмас». Унинг сўзларига кўра, «шифокор касал бўлган, бу йил ота-онасини вафот этгани унга таъсир қилган. У реанимацияга ётқизилган ва у ўша ерда вафот этган», – дейди Омск Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Галина Назарова.

Қайд этилишича, ўлим сабаби юрак хуружи деб ташхисланган.