Нима учун айрим одамлар коронавирус билан зарарланмаслиги сабаби маълум бўлди

Россия Халқлар дўстлиги университети юқумли касалликлар кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Сергей Вознесенский нима учун айрим одамлар коронавирус билан зарарланмаслиги сабабини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Фото: «Reuters»

Маълум бўлишича, бошқа турдаги коронавирус билан зарарланган, яқин орада вирусли инфекцияга чалинган ёки маҳаллий иммунитетга эга бўлган айрим одамлар Covid-19’ни юқтирмаслиги мумкин.

Вознесенскийнинг таъкидлашича, Covid-19’нинг юқмаслиги сабабларидан бири – бу бошқа коронавируслар томонидан келиб чиққан касалликнинг ўтган эпизоди, яъни ўзаро фаолият иммунитет мавжудлигидир. Эҳтимол, одам аллақачон вирусли инфекцияни бошдан кечирган бўлиши мумкин. Шундан кейин унинг интерферон даражаси кўтарилган.

«Бундан ташқари, иммунитетнинг маҳаллий элементлари ҳам бунда муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда нафас йўлларининг шиллиқ қаватига вирус кириб келишига тўсқинлик қиладиган иммунитет комплекслари ҳақида гап бормоқда», – деган мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёда коронавируснинг тўрт мингга яқин штамми борлиги ҳақида хабар берган эдик.

Маъвзуга доир:

Янгиликлар