Андижонда ишлаб чиқариш объектида ёнғин юзага келди – видео

5 март куни соат 08:21 да Андижон шаҳрининг Чинобод кўчасида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш объектида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда вилоят ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Чинобод кўчасида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш объектида ёнғин юзага келган. Ёнғин тахминан 200 квадрат метрни ташкил этган.

Қайд этилишича, ФВВ ёнғин-қутқарувчилари ишлаб чиқариш объектидаги ёнғинни бартараф этган ва объектнинг минг квадрат метрдан ортиқ қисми сақланиб қолинган.

Таъкидланишича, ФВВнинг ҳудудий бошқармасидан 10 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жоийга етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда Шаҳрисабздан келаётган юк машинасида ёнғин чиққан эди.