Ўрта Чирчиқда вақтинча фойдаланишдаги ерни сотмоқчи бўлган ака-ука ушланди

Ўрта Чирчиқ туманида икки фуқаро вақтинча фойдаланиш учун берилган ерни сотиш эвазига олдиндан пул олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Маълум бўлишича, ака-ука Р.Б.лар фуқаро С.нинг ишончига кириб, уларга Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган қишлоқ хўжалиги йўналишида вақтинча фойдаланиш учун топширилган 42 сотих ер майдонини 35 000 АҚШ долларига сотишни режалаштириб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ака-укага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир: