Акасининг 5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро ўзганинг ишончига кириб, унга Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Новобод МФЙ ҳудудидан 5 гектар ер майдонини 300 минг АҚШ долларига сотишларини айтиб, фирибгарлик йўли билан ундан сўралган пулни олишга уринган.

Хабарга кўра, улар 2019 йил Бўстонлиқ тумани ҳокими қарори билан маҳаллий МЧЖлардан бирига дам олиш маскани қуриш мақсадида ажратиб берилган мазкур ер майдонини сотиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини билганлари ҳолда ноқонуний ишга қўл уришган.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўзи раҳбарлик қилаётган ғалла ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг қарийб 24,5 гектар суғориладиган ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишини айтиб, харидордан олдиндан тўлов сифатида 10 минг АҚШ доллари олишга уринганлиги аниқланган.

Ушбу шахс муқаддам Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган даврида Хўжакент МФЙдан маҳаллий тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб кўрилмоқда.

Мавзуга доир: