Бухородаги оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектларида қайта тиклаш ишлари бошланди

Бухоро вилоятида оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектида қайта тиклаш ишлари бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш мумкин бўлган маршрутлардаги маданий мерос объектлари сонини 800 тага етказиш бўйича Бухорода энг оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектида қайта тиклаш ишлари бошланди.

Қайд этилишича, Бухоро шаҳридаги «Намозгоҳ», «Равғангарон», «Хўжа Калон», «Қуйи Хонақо», «Кунжак», «Лаби Ҳовуз Қози Калон» масжидлари ҳамда «Тошсарой», «Кўкалдош» ва «Чуқур» мадрасалари, шунингдек, Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасининг Токи-Миёна дарвозахонаси қолдиқлари, Шофиркон туманидаги «Хўжа Ориф ар-Ревгарий» (Моҳитобон) мажмуаларида реставрация-таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратилди. Ҳозирги кунда мазкур объектларни янги туристик мавсумгача тайёрлаш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари билан олиб борилмоқда.

Aввалроқ Бухорода 2020 йил охирига қадар 495 та трансформатор пункти модернизацияланиши ҳақида хабар берилган эди. Эслатиб ўтамиз, Бухорода 660 та оилага мўлжалланган тураржой қурилиши бошланган эди.

Янгиликлар