Наманганда «Темир дафтар»га киритилган 85 оиладан 64 таси камбағал оилалар сафидан чиқарилди (фото)

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган шаҳридаги «Мустақилликнинг 5 йиллиги» маҳалласида бўлиб, бу ердаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда қайд этилишича, мазкур маҳаллада жами 1123 та оила истиқомат қилади. Улардан 85 таси «темир дафтар»га киритилган. 2-сектор мутасаддилари саъй-ҳаракати билан ушбу оилаларнинг 64 таси камбағал оилалар сафидан чиқарилган. Улардан бир қисми иш билан таъминланган бўлса, яна бир қисмига мол-қўй ва парранда ажратиб берилган.

Вилоят ҳокими маҳалладаги яшаш шароити оғир, оилавий даромади кам бўлган икки оилага уй-жой тиклашда ёрдам бериш ва имтиёзли кредит асосида қўй ва товуқ ажратиш учун мутасаддиларга кўрсатма берган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 41 яшли Наргиза Неъматова уйсиз, икки нафар қиз фарзанди билан шу ҳудуддаги боғ эгалари томонидан тикланган бостирмада ижарада туради. Қизлардан бири ногирон, уч нафар аёл ҳам муқим ишга эга эмас. Ҳолат билан танишган вилоят ҳокими ушбу оиланинг уй шароитини яхшилаш бўйича топшириқ берган. Фуқаро Наргиза Неъматовага эса «Наманган чевар аёллари» МЧЖ томонидан чок машинаси тақдим этилиб, ўзи мазкур жамиятга ишга қабул қилинган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Вилоят ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида шундай зудлик билан ёрдам кўрсатишга муҳтож оилалар аниқланиб, ўзига хос маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Шу билан бирга, ҳудуднинг жойлашуви ва ер имкониятларидан келиб чиқиб, иссиқхоналар қуриш, янги ишлаб чиқариш қувватлари фаолиятини йўлга қўйиш чоралари кўрилади. Асосий мақсад аҳолининг кам таъминланган қатламини камбағалликдан чиқариш ва ночор оилалар сонини кескин камайтиришдан иборат», — деди Хайрулло Бозоров.

Аввалроқ Асакада «Темир дафтар»даги ишсиз фуқаролар иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар