Тошкентда коронавирус юқтирган икки эркак вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, 27 314 (+267) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўтган бир кечада коронавирусга чалинган икки эркак вафот этган. Улар Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак) бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда 9096 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ коронавирусга чалинган Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Л.Р. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 42 ёшли Ш.Х. (эркак) вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бир ҳафта ичида коронавирус вакцинасини харид қилиш йўлларини ўрганиб чиқиш ҳақида топшириқ берган.

Янгиликлар