Aндижонда яна 7 кишида коронавирус аниқланди

Aндижон вилоятида 5 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 кишига ошиб, 1229 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1194 нафар бемор соғайган, 2 киши вафот этган. Ҳозирда 33 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 5 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 169 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 40 432 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2396 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар