Ўзбекистонда 4 сентябрь куни 278 кишида коронавирус аниқланди. 5 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 4 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 075 (+77) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 135 таси Тошкент шаҳрида, 101 таси Тошкент вилоятида, 10 таси Наманган вилоятида, 8 таси Жиззах вилоятида, 7 таси Самарқанд вилоятида, 6 таси Aндижон вилоятида, 4 таси Навоий вилоятида, 3 таси Қашқадарё вилоятида, 3 таси Фарғона вилоятида ҳамда 1 таси Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланишлар
Мамлакатда 4 сентябрь куни 278 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 339 нафарга етди. 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 4, Тошкент вилоятида эса 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
- Биринчи ўлим: Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) вафот этди.
Иккинчи ўлим: Олмалиқ шарида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл) вафот этди.
Учинчи ўлим: Миробод туманида яшаган 52 ёшли Т.Х. (эркак) вафот этди.
Тўртинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 42 ёшли Б.М. (эркак) вафот этди.
Бешинчи ўлим: Сергели туманида яшаган 58 ёшли Ф.Э. (аёл) вафот этди.
Кунлик соғайганлар
Бугун Тошкент вилоятида 107 нафар, Тошкент шаҳрида 89 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Наманган вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида ҳам 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Фарғона вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар — жами 256 нафар бемор тузалди.
Мамлакатдаги вазият
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 075 нафар бемордан 40 432 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Aйни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2304 нафар бемордан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Ўзбекистонда 257 кишида коронавирус аниқланган. 5 нафар бемор вафот этган.