Қоракўлда 38 нафар шифокорга 500 млн сўмдан ортиқ мукофот пуллари топширилди (видео)

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 38 нафар шифокорга 509 миллион сўм мукофот пуллари топширилди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, шифокорларга 14 кунлик фаолиятини якунлагани учун мукофот пуллари топширилган.

Кадр: Telegram

Айтилишича, бундан аввал ҳам тумандаги 31 нафар шифокорга жами 352 миллион сўм пул маблағлари топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш учун 200 миллиард сўм ажратилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини тақдирлагани маълум қилинди. Сўнгра Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига 336,3 миллиард сўм қўшимча рағбатлантириш пуллари тўлаб берилганди.

Шунингдек, Aндижонда 40 нафар шифокор ва 15 нафар диспетчер ҳар ойда қўшимча мукофот пуллари билан рағбатлантирилиши белгиланди.

Янгиликлар