Чортоқ туманининг «Дўстлик» маҳалласидаги инфратузилма ишларига 500 млн сўм ажратилди (фото)

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Чортоқ туманидаги ўрганишларини «Дўстлик» маҳалласидан бошлаб, у ердаги аҳоли билан мулоқот қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, мазкур маҳаллада 4600 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг Чортоқсой билан ёндош қисмида 15 та кўп қаватли уйда эса 750 нафар аҳоли яшайди. Бу ерда, асосан, йўл-коммуникация ва инфратузилмада муаммолар бор. Шунингдек, атроф ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга муҳтож экани маълум бўлган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими шу жойнинг ўзида кўп қаватли уйлар ораси ва атрофидаги барча йўлларни асфальтлаш, лоток ўрнатиш, тунги ёритишни яхшилаш ва фасаддаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берган. Маҳаллага бунинг учун 500 миллион сўм маблағ ажратилди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Чортоқ шаҳрига 700 диаметрлик қувурларда тоза ичимлик суви тортилиши, Наманган шаҳридаги «Мавлоно» қабристони ва «Мавлавий Намонгоний» мақбараси таъмирланиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар