Фарғона шахрида салкам 2 млн сўмлик телефонни талон-торож қилганлар қўлга олинди

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида салкам 2 миллион сўмлик телефонни очиқдан-очиқ талон-торож қилган гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида 23 сентябрь куни фуқаро Т.Т. ИИБга мурожаат қилган. Мурожаатда, номаълум шахслар 19 сентябрь соат 17:00 ларда, Т.Т. нинг «Nexia»сига йўловчи сифатида чиқиб, 1 800 000 миллион сўмлик «Redmi» телефонини тортиб олиб, яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қидирув тадбирларида ушбу жиноятни И.К. ва М.Ш. лар содир этганлиги аниқланиб, тергов олиб борилаётгани маълум қилинган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқонда фуқаронинг 20 миллион сўмдан ортиқ пулини тортиб олган шахс қўлга олинганди.

Шунингдек, Қувада 18 ёшли фуқарони уриб, унинг 2 миллион сўмлик икки қоп бодоми ва телефонини талон-торож қилган 6 киши ушланганди.

Янгиликлар