Наманган шаҳрида Гидрометереология бошқармасининг бош биноси қурилади

Наманган Гидрометеорология бошқармаси бош биносини қуриш бўйича 2 октябрь куни йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон гидрометереология маркази ахборот хизмати

Хабарга кўра, пудратчи ташкилотлар ўртасида танлов бўйича ўтказилган йиғилишда Наманган шаҳрининг Юксалиш массивида вилоят Гидрометеорология бошқармаси бош биноси ва метеорологик майдонча қурилиши ишларини 5 октябрдан бошлаш тўғрисида келишиб олинган.

Фото: Ўзбекистон гидрометереология маркази ахборот хизмати

Маълумот учун, Гидрометеорология бошқармаси биноси ҳамда метеорологик майдонча қурилишини амалга ошириш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 970-сон қарори билан белгиланган.

Фото: Ўзбекистон гидрометереология маркази ахборот хизмати

Аввалроқ Чортоқ шаҳрига 700 диаметрлик қувурларда тоза ичимлик суви тортилиши, Самарқанд шаҳрида ўтган 8 ой давомида 1,5 метр куб ичимлик сув ишлаб чиқарилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар