Бухоро туризм техникумига кириш тест синовлари бошланди

Бухоро вилоятида 5 ноябрь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги Бухоро туризм техникумига кириш тест синовлари бошланди. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ҳаёт Ҳамраев

Маълум қилинишича, тест синовлари 6 та таълим йўналиши бўйича 12 гуруҳга ажратилган тарзда ўзбек ва рус тилларида ўтказилмоқда. Тест олинадиган фанлар 2 блокдан иборат бўлиб, ҳар бир фан блоки 20 тадан, умумий 40 та тест топшириғини ўз ичига олади.

Фото: Ҳаёт Ҳамраев

Шу ўринда, мазкур тест синовлари икки сменада, катта сиғимли биноларда санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда. Техникум ҳудудига кириш жойларида абитуриентларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, улар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланган.

Фото: Ҳаёт Ҳамраев

Маълумот ўрнида, 5—6—7 ноябрь кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги профессионал коллеж ва техникумларига кириш тест синовлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ Aзиз Aбдуҳакимов Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети талабалари ва ота-оналарга мурожаат қилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода ўқитувчилар учун малака имтиҳонлари бошлангани маълум қилинган.

Янгиликлар