Ўзбекистонда каннабис етиштириш учун бериладиган лицензия нархи маълум бўлди

Ўзбекистонда каннабис етиштириш учун бериладиган лицензия нархи 700 млн сўмлиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

Фото: Fortune

Хабарда айтилишича, 4 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев саноат каннабиси етиштириш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда давлат божи ставкаларини тасдиқловчи қонунни имзолаган. Бунга «Норма» эътибор қаратган.

Лицензия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади. Бож миқдори:

  • етиштириш учун — БҲМнинг 3000 баравари (669 миллион сўм);
  • импорт ва экспорт қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, сотиб олиш ва ташиш учун — БҲМнинг 200 баравари (44,6 миллион) миқдорида белгиланган.

Шу билан бирга, гиёҳванд модданинг рухсат берилган навлари, уларни етиштириш ва айланиши учун шартлар, лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши керак.

Аввалроқ БМТ марихуанани хавфли дорилар рўйхатидан чиқариб ташлагани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу қарорга ташкилотга аъзо 53 та давлатдан 27 таси, жумладан, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари ёқлаб овоз берган. 25 давлат эса бу қарорга қарши чиққан (Россия ва Хитой ҳам шу давлатлар қаторида). Шунингдек, битта давлат — Украина овоз беришда бетараф бўлган.

Янгиликлар