БМТ марихуанани хавфли дорилар рўйхатидан чиқариб ташлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссияси тиббий марихуанани дунёдаги энг хавфли гиёҳванд моддалар тоифасидан чиқарди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Маълум қилинишича, ушбу қарорга ташкилотга аъзо 53 та давлатдан 27 таси, жумладан, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари ёқлаб овоз берган. 25 давлат эса бу қарорга қарши чиққан (Россия ва Хитой ҳам шу давлатлар қаторида). Шунингдек, битта давлат — Украина овоз беришда бетараф бўлган.

Таъкидланишича, тиббий мақсадларда ишлатиладиган наша 1961 йилда Наркотик моддаларга қарши ягона конвенция жадвалидан олиб ташланган. Ушбу рўйхат героин каби энг қаттиқ назорат остига олинадиган моддаларни ўз ичига олади. Ҳозирги қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2019 йил январь ойида берган тавсиялари асосида қабул қилингани айтилган.

Шу билан бирга, марихуана Гиёҳванд моддаларга қарши ягона конвенцияси жадвалида сақланиб қолди, яъни гиёҳванд моддаларга нисбатан қўлланиладиган барча назорат чоралари қўлланилади.

Нашр ушбу қарор наша тадқиқотлари ва тиббий мақсадларда фойдаланишга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.

Аввалроқ Ўзбеккистон Инновацион ривожланиш вазирлиги каннабис етиштирувчи турк компанияси билан 230 миллион долларлик шартнома имзолаган эди. Унга кўра, мазкур ширкат техник каннабис ўсимлиги уруғларини қайта ишлаш йўли билан озиқ-овқат, косметика, тўқимачилик, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқишга ихтисослашган.

Янгиликлар