Telegram дайжести: электрнинг йўқлиги ҳамон трендда, лекин «каратэчи» футболчи уни қувиб ўтмоқда

Бу ҳафта – ҳар доимгидан бошқача ҳафта. Куз билан хайрлашув ва қишнинг илк кунларига қадам ташлаш айнан шу ҳафтадан бошланади. Демак, бу хафтадаги Telegram янгиликлари билан танишамиз.

Ўтган хафта трендга чиққан ва хануз тренддаги мавзу бўлмиш электр қуввати ва газ мавзусида ҳар хил постлар тинмаяпти. Физик олим, блогер Рустам Ашуров ўзининг «Микрофон Ашуровда» каналида бу муаммо илдизга кутилмаган ёндашув билан пост қолдирди. Унинг фикрича, электр токи сифатсизлиги унинг арзонлиги билан боғлиқ.

Хитойда юз берган ёлланма қотиллик билан боғлиқ ғайриоддий ҳодиса ҳақида «Fayzboguz» каналида ўқишимиз мумкин. Спойлер бўлса хам айтамиз, бунақа трагик комедияни ҳар куни ҳам ўқиш насиб қилавермайди.

Расмий ва жиддий каналлар ҳамиша камнамо. Аслида сайти жуда фаол, аммо Telegram канали унча зўр дея олмайдиганимиз ЎзАда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог» фахрий кўкрак нишони таъсис этилгани тўғрисидаги хабарни ўқишимиз мумкин бўлади. Ажойиб унвон.

Таниқли блогер Нозим Сафари хайп мавзулардан қайтиб, ўткир, фактчекинг қилинган маълумотлар асосида постлар ёзмоқда. Хусусан, мана шу постида Сурхондарёда кузатилган пахта ҳосилига қўшиб ёзиш иллати ҳануз давом этаётгани хақида рақамларни келтирди:

«Газета.uz»да диққатимизни тортган жиноий иш ҳақидаги постни тавсия этамиз. Бу постда суд ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари тил бириктириб, фуқаро ва давлатдан 8 миллиард сўм ўмариб юборгани хақида айтилади. Онангни қози урса, додингни кимга айтасан, деган мақол ортидан бузоқнинг югургани сомонхонагача деган мақол эргашади.

«Fayzboguz»да футбол мухлисларининг кулгиси ва нафратига сабабчи бўлган «Нефтчи» ва Яйпаннинг «Турон» жамоалари ўртасидаги учрашувда судьяни «каратэ» қилган ўйинчи ҳақида аччиққина пост қолдирилди.

Русийзабон, аммо ўзбек тилини яхши кўрувчи блогер Макаренко ўз Telegram каналида кўпчилик эътибор бермаган мавзуларда кўп ёзади. Бу сафарги постида у давлат ташкилотлари ва идоралари олдида тўсиқ бўлиб турган панжараларни олиб ташлаш тўғрисида фикр билдирди.

У қувонч билан дарахтларни ноқонуний кесишга жазо кескинлашгани ҳақида қонун қабул қилинганини эълон қилди. Дарахт кесган одам беш йилгача қамалиши мумкин экан.

ХПКда журналист ва блогерлар билан учрашув ўтказилган пайтда айнан журналистларга сўз берилганда эфирдан узиб қўйилгани воқеасида тўғридан-тўғри иштирок этган Шаҳноза Соатова изох берди.

2021 йил бюджетини тасдиқлаш масаласида депутат Кушербаев ва Молия вазирининг ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ўртасида баҳс бўлган эди. Буни актуаллаштириб, блогер ва ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов ўз каналида мавзуни қайта кўтарди:

«Конспект талаб қилиш педагогикага тўғри келмайди, у ихтиёрий бўлиши керак», деб бошланган постда Баҳодир Аҳмедов ўқувчиларни ёза-ёздан ҳимоя қилиб чиқди. Эҳтимол, ўзи ўқиган пайтда конспектофобияга чалинган бўлиши эҳтимол.

«Фармэксперт» каналида совуқ сув ўрнига илиқ сув ичишнинг тўрт фойдаси ҳақида қизиқарли пост қолдирилди:

Ҳафта дайджестини «Kurbanoff» каналида қозоғистонликлар машинани фақат ҳайдовчилик гувоҳномаси билангина ҳайдаши мумкинлиги ҳақидаги пости якунлайди. Нега улар битта, биз эса бешта ҳужжат билан юришииз керак?

Бизни кузатишда давом этинг ва трендда бўлинг!

Янгиликлар