Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -20 гача тушади

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қор ёғмоқда. Қор тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Эртага, 6 декабрь куни Республиканинг шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3-2 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида кечаси 13-15 даража совуқ, баъзи жойларда -20 даражагача совуқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи 4-9 даража совуқ атрофида бўлади.

Жорий ҳафтанинг охирида Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақатгина 7-8 декабрь кунлари мамлакатнинг жануби-шарқида, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража, баъзи жойларда 10 даражагача совуқ бўлиш эҳтимоли бор. Кундуз кунлари 3 даража совуқ ва 2 даража илиқни ташкил қилади.

Республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси 8-13 даража совуқ атрофида бўлса, баъзи жойларда ҳаво ҳарорати минус 15-20 даражагача тушиши мумкин. Кундуз кунлари ҳарорат 2-7 даража совуқни ташкил этади.

Республика бўйлаб баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

Янгиликлар