Оммабоп автомобиллар фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин бўлади

Декабрь ойининг иккинчи ярмида (аниқ сана компаниянинг расмий саҳифаларида алоҳида эълон қилинади) 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллар учун онлайн контрактация очилиши режалаштирилмоқда.

UzAuto матбуот хизмати маълум қилишича, оммабоп автомобиль моделларини харид қилиш учун шартномалар бериш бошланган кунларда, контрактацияни автосалонлардан эмас, балки фақат онлайн тарзда UzAutoSavdo иловаси ва savdo.uzavtosanoat.uz веб-сайти орқали расмийлаштириш мумкин бўлади.

Автомобиль ишлаб чиқарувчи уларни сотиб олиш учун ҳозирдан тайёргарлик кўришни тавсия қилади — дастурни ўрнатиш ва One ID тизимидан фойдаланиб рўйхатдан ўтиш мумкин.

Chevrolet автомобиллари учун онлайн шартнома олиш тартиби

One ID тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби

UzAutoSavdo мобил иловаси орқали Chevrolet автомобиллари учун онлайн шартнома олиш тартиби

savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали Chevrolet автомобиллари учун онлайн шартнома олиш тартиби