Самарқандда навбатдаги «чиройли рақам» 233 млн сўм этиб баҳоланмоқда

Самарқанд вилояти учун 28 декабрь куни аукцион сотувга чиқарилган исталган ҳарф комбинациясидаги авторақам 6 январь кунига қадар 233 миллион 481 минг сўмга чиқди.

Скрин: «Avtoraqam.uzex.uz»

Маълумот ўрнида, «Avtoraqam» сайтида ушбу аукционнинг тугаш муддати 6 январь соат 18:17 этиб белгиланган. Маълумотлар базасида авторақамнинг нархи ҳар дақиқада ошиб бораётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, авторақамлар онлайн аукционида исталган ҳарф комбинациясидаги авторақам «30 O 010 OO» 14 декабрь куни Самарқанд вилояти учун сотувга чиқарилган. Мазкур давлат рақамининг бошланғич нархи 66 миллион 900 минг этиб белгиланган. 6 январь соат 18:05 ҳолатига эса унинг нархи 233 миллион сўмдан ошган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти учун 14 декабрь куни аукцион сотувга чиқарилган исталган ҳарф комбинациясидаги илк авторақам 4 январь куни 637 миллион 668 минг сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.