Экспертлар бутун дунё ахолиси қачон коронавирусга қарши эмлаб бўлинишини маълум қилишди

Экспертлар дунёда коронавирус пандемиясини тугатиш ва нормал ҳаётга қайтиш учун дунё аҳолисининг 75 фоизини эмлаш кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Фото : EFE/Pepe Zamora

Маълум бўлишича, дунёда коронавирус пандемиясини тугатиш ва нормал ҳаётга қайтиш учун дунё аҳолисининг 75 фоизини эмлаш керак.

Блоомберг экспертларининг фикрига кўра, агар эмлаш кампанияси ҳозирги суръатларда давом этса, унда бу кўрсатгичга эришиш учун 7 йил керак бўлади.

Агентликнинг маълум қилишича, бутун дунёда кунига 4,5 миллион одам коронавирусга қарши эмланади.
Ҳар бир инсонга икки дозада эмлаш кераклигини ҳисобга олса, бу учун камида 7 йил керак бўлади.

Уларнинг тахминларига кўра, эмлашнинг амалдаги ставкаларини ҳисобга олган ҳолда, Исроил ва БАА мақсадга энг яқин турган давлатлар ҳисобланади. Ушбу давлатлар икки ой ичида аҳолининг кўп қисмини эмлаш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, Буюк Британия учун олти ой керак бўлади. Бундан ташқари, АҚШда бу жараённи амага ошириш учун 11 ой вақт кетади.

Агентликнинг ҳисоб-китобларига кўра, 75 фоиз аҳолини эмлаш Италияда 2,5 йил, Германияда 3,1 йил, Францияда 3,8 йил ва Хитойда 5 ярим йил давом этади. Канада, Россия ва Ҳиндистонга эса 10 йил керак бўлади.

Хар бир давлатда эмлаш даражаси жуда фарқ қилсада, умуман, фуқароларнинг аксарияти янги йилга қадар эмлаш имкониятига эга бўлади.

Янгиликлар