СВВ Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг аҳволи хақида маълумот берди
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг аҳволи маълум бўлди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 5 февраль куни 56 нафар одамда вирус аниқланиб, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 045 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида бўлиб (31 нафар), Тошкент вилоятида эса бу 11 нафарни ташкил этган.
Шунингдек, Хоразм вилоятида 7 нафар янги инфекция қайд этилган бўлса, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 5 нафарни ташкил қилган. Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида 1 нафардан бемор аниқланган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолатлар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Қайд этилишича, кеча кун давомида касалликдан соғайганлар жами 77 490 (+47) нафарга етган бўлиб, соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан:
- Жиззах вилоятида 1 нафар;
- Навоий вилоятида 3 нафар;
- Фарғона вилоятида 3 нафар;
- Тошкент вилоятида 16 нафар;
- Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалган.
Маълумот учун, aйни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 934 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга доир:
- Россиянинг Ўзбекистон маҳсулотларига қўйган помидор вируси ташхиси нотўғри бўлиб чиқди.
- COVID-19’дан соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўладими? Мутахассис жавоб берди.
- Aндижонда COVID-19’га тест олинган 25 минг ўқитувчидан 52 нафарида вирус аниқланди.