Андижон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул адолатсиз тақсимлангани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги «Янги ҳаёт» МФЙда эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул адолатсиз тарқатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва «Янги ҳаёт» МФЙ вакили расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Андижон шаҳридаги «Янги ҳаёт» МФЙда яшовчи фуқаро Улуғбек Жўрабоев ўз мурожаатига асосан белгиланган тартибга кўра 3 ой олдин кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар рўйхатига олинган. Сўнг ишини тиклагани ва даромад топаётгани сабаб 2020 йилнинг 5 август куни ўз ихтиёри билан кам таъминланган оилалар рўйхатидан чиқиш мақсадида «Янги ҳаёт» МФЙга ариза ёзгани борган ва унга ажратилган пулларни рад қилиб, бошқа ишсиз оилаларга беришларини сўраган.

«Янги ҳаёт» МФЙ вакилининг билдиришича, у ариза ёзгани келган вақтида айрим фуқаролар вазиятдан тўлиқ хабардор бўлмай, эътироз билдирган ва ижтимоий тармоқларга асоссиз маълумотни чиқариб юборган.

Аввалроқ Хонободда «темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик ёрдам пули тарқатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар