Aндижонда 11 кишида коронавирус аниқланди, 14 нафар бемор касалликдан соғайди

Aндижон вилоятида 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 кишига ошиб, 1068 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, вилоятда айни пайтга қадар 14 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 992 кишига етди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 315 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 19 291 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8849 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар