Бухорода 7 август куни ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
«Ўзгидромет» 7 август, жума куни Бухоро вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Фото: Review
Маълум қилинишича, шу куни Бухорода ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқни ташкил этади.